Челябинсклик автомобилчилар 130дан ортиқ машиналарни гигант танк шаклига келтириб флешмоб ташкиллаштиришди. Мазкур тадбир 26 майдан 29 майга қадар ўтказилган Ғалаба кунига бағишланган AUTO SHOW кўргазмасининг якуний қисми бўлди. Флешмобнинг квадрокаптердан олинган видеотасвири Челябинскнинг "Тўғри Ташаббус" жамоат ҳаракати YouTube-каналида намойиш қилинган. 

Флешмобда қатнашган автомобилларларнинг аксарияти ҳаракатсиз турган, бир неча машиналар эса айлана бўйлаб ҳаракатланган, бу ҳолат юқоридан ҳаракатланувчи танкдек кўринган. 

Тадбир "Жасорат биз сеникимиз, Танкоград, унутганимиз йўқ!" шиори остида бўлиб ўтди. Танкоград - Челябинскнинг норасмий номи, бу шаҳар Иккинчи жаҳон уруши йилларида танк қурилиши ривожига қўшган ҳиссаси учун шундай ном олган.