АҚШ МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблогида, АҚШ собиқ бош прокурори Эрик Холдернинг Сноуден Америка жамоатчилигига хизмат қилгани тўғрисидаги фикрларига ўз қарашини билдирди. 

«2013: бу давлатга хиёнат!
2014: Балки, хиёнат эмасдир, аммо ўйланмай қилинган ҳаракат! 
2015: Бу барибир ноқонуний эди! 
2016: Бу жамоатчиликка хизматдир, аммо…! 
2017: …», - деб ёзган Сноуден Twitter'даги саҳифасида Холдер баёнотидан сўнг.

Бундан аввал Холдер Сноуден МРБ ишлаш усулларини кун тартибига чиқариш билан Америка жамоатчилигига хизмат қилгани хусусида фикр билдирганди.