Футбол бўйича Европа чемпионати вақтида Париж шаҳри марказидаги Эйфель минорасида турнир иштирокчилари бўлган давлатларнинг байроқлари ранглари акс этади. Бу ҳақда Париж мэриси маъмурияти маълум қилган.

10 июнь кунидан 10 июль кунигача ўтказиладиган Евро-2016 турнири вақтида ҳар куни кечқурун Париж рамзи бўлган бу минорада ўша куни ўйин ўтказган давлат байроғи ранги 15 дақиқа давомида жилоланиб туради.

Минорада ўйин бошланиши биланоқ байроқ ранги акс эта бошлайди.

Ўша вақтда байроғи Эйфелда акс эта бошлаган терма жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу ҳақда маълум қилинади (Франция байроғи  #FRA, Бельгия байроғи #BEL, Англия байроғи #ENG ҳэштеги билан ва ҳоказо).

Бундан ташқари, Эйфелнинг биринчи ва иккинчи қавати ўртасида 12 метр диаметрга эга шар ўрнатилади, унда куннинг энг асосий воқеалари хабар ёки видео кўринишида трансляция қилинади.