Ёзги мавсумда Ўзбекистондаги оромгоҳларда 292 мингдан ортиқ ўғил-қиз дам олади

Жамият 31 Май 2016 3100

Жорий йилда Ўзбекистондаги 1204 оромгоҳда 292 мингдан ортиқ ўғил-қиз дам олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси маълумотига асосланиб, УзА хабар берган.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепцияси асосида ўқувчиларнинг жорий йилги ёзги дам олиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди. 

Ёз мавсуми давомида барча ҳудудларда интеллектуал ривожлантириш, экологик-биологик, ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ижтимоий мослашув бўйича ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилади.

Дам олиш масканларида болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, тиббиёт, энергетика, коммунал соҳа ходимларининг туну кун навбатчилиги ташкил этилади.

Оромгоҳларга етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ҳам қатъий назоратга олинади. Барча оромгоҳлар зарур алоқа ва транспорт воситалари билан таъминланган. 

Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати натижасида оромгоҳларда болаларнинг барчаси имтиёзли дам олади. Ота-оналар ўзлари меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси орқали йўлланма нархининг ўртача 30 фоизини тўлайди. 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига бепул йўлланмалар ажратилиши режалаштирилган. Бундай имтиёздан бу йил жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг 40 мингдан ортиқ фарзанди фойдаланади. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан 4,5 минг нафар бола Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг сўлим масканларида ҳордиқ чиқаради. 

Айни пайтда касаба уюшмалари тизимидаги “Турон”, “Чинобод”, “Ботаника”, “Бўстон”, “Оқтош”, “Косонсой”, “Чортоқ”, “Чимён”, “Зомин” ва “Ситораи Моҳи Хоса” санаторияларида “Она ва бола” йўлланмалари асосида 2400 нафардан ортиқ бола ота-оналари билан бирга дам олади. 

Мактаблар, академик лицей ва коллежлар қошида кундузги оромгоҳлар ташкил этилади. Уларда болаларни кун давомида дам олдириш билан бирга турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Маданият ва истироҳат боғлари, меъморий обидалар, музейлар, ҳайвонот боғларига саёҳатлар уюштирилади. 

Оромгоҳларда махсус дастурлар асосида кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, турли йўналишдаги, жумладан, чет тилларни ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Барча оромгоҳлардаги кутубхоналар бадиий адабиётлар, зарур жиҳозлар, плакатлар, баннерлар билан таъминланди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44760 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15224 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95007 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 2 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 69 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширмоқчи бўлган жангарилар йўқ қилинди
07:08 1148 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1292 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2844 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1825 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3157 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар