Fratelli Casa — Ўзбекистондаги илк кийим-кечак ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг тарихи

Lifestyle 31 Май 2016 19170

Янги юз йиллик бошларида Ўзбекистонда ва айнан Тошкент шаҳрида оммабоп кийим-кечак ечими фақат «Ипподром» ва бир нечта бошқа бозорларда ҳал бўлар эди.

Уларда «турИцкий» ва «хитой фабричнИй» деб номланган моллар лим тўла бўлиб шаҳарнинг барча жойларидан ушбу бозорларга транспорт қатнови йўлга қўйилган эди. Аммо Ўзбекистонда эса кийим-кечак ишлаб чиқариш даражаси анча паст ва ачинарли ҳолатда эди.

«Dolce&Gabbana», «Armani Exchange» «Chanel» ва шулар каби қалбаки ёзувлар эркак ва аёл кийимлари устида ўз ўрнини топган бир пайтда «UZB», «Tashkent», «Uzbekistan» ёзувлари ёки бирон бир миллий усулда номланган брендни яратиб, таниқликка ва муваффақиятга эришиш машаққатли иш деб ҳисобланарди.

Четдан олиб келиш, сотиш ўрнига, маҳаллий сифатли ва ҳамёнбоп кийимлар чиқаришни кўзда тутганлар орасида ака-ука Шерзод ва Шохруҳ Қаюмовлар ҳам бор эди. Улар кийимга қизиқувчан, ўз брендларини рўёбга келтириш ва муваффақият қозонишни кўзда тутган ҳолда 2006 йилнинг май ойида ўз брендларига асос солишди.

Брендларига ном беришда юқорида айтиб ўтилган фактлар ўз таъсирини кўрсатди дейиш ҳам мумкин. Чунки бренднинг номини ўзбекча эмас, балки ўша пайтлари одамларнинг қизиқишларига сазовор бўлиш учун итальянча ном беришди – Fratelli Casa (итальянчадан «Ака-укалар уйи» деб таржима қилинади).

Биринчи 3 йил бозорлар билан ишлашга тўғри келди. Кейинчалик тадбиркорлар ўз назарларини Тошкент шаҳрида жойлашган кийим-кечак дўконларига ташлашди. Улар 2011 йилда бозорлар билан ишни тўхтатиб, нафақат Тошкентдаги, балки Ўзбекистондаги бошқа кийим-кечак дўконлари билан ҳам ҳамкорликни бошлашди.

Жорий йилда Fratelli Casa ташкил топганига 10 йил тўлди.

Шунча вақт ўтди. Ушбу бренд нималарга эришди? Ватанпарварлик кучи уларни қай даражага олиб чиқди? Меҳнатнинг фойдаси кўриндими?

Бу саволларга жавоб келтириш учун қуйида ўқувчиларга Fratelli Casa тўғрисида бир нечта фактлар келтирилади.

— Бугунги кунда Fratelli Casa йилига 15 хил мато ва 10 хилдан зиёд рангдан ёш эркак ва аёллар учун 200тадан ортиқ кийим-кечак ишлаб чиқармоқда;
— Ўзбекистон бўйлаб 60дан зиёд дўконлар билан ҳамкорлик қилади;

— 2016 йил, 8 апрель куни Тошкент шаҳрида Fratelli Casa ўзининг бренд дўконини очди;
— Тошкентда ўтган «Модалар фестивали» қатнашчиси;
— Италиянинг «Модалар палатаси» раиси Марио Бозеллининг Тошкентда мезбони;
— 2014 йил «Капиталбанк» энг яхши сармоя дастури ғолиби;

— Ўзбекистон тематикасига оид юзлаб футболка ва бошқа ҳар хил оммабоп кийимлар ишлаб чиқарувчи;
— Минглаб мухлислар;
— Ижтимоий тармоқда мода йўналишида ўзига хос актив ҳолда иш олиб боради;
— Энг муҳими ҳар бир чиқарган маҳсулоти учун юқори даражада жавоб бера оладиган бренд;

Fratelli Casa – сифатда қийматни ардоқлаб!

Дўкон манзили: Тошкент шаҳри, «Орзу» кўнгилочар савдо маркази, 1-қават. Миллий дизайнерлар аллеяси, йўлак охиридан ўнгга қайрилиш керак.

Дўкон телефони: +998(90) 351-94-19

Дўкон янгиликларини fratellicasa.uz сайти, Facebook'даги саҳифаси ва Instagram'да кузатиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар