Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланди

Жамият 31 Май 2016 9100

Хитойнинг жануби-шарқидаги Хунань провинциясида дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши ниҳоясига етказилди. Янги кўприк Тяньменьшань миллий паркида Чжанцзяцзе дарасидан 300 метр баландликда қурилган, дея хабар беради South China Morning Post.

Кўприкнинг узунлиги 393 метр, кенглиги эса олти метрга тенг. Шиша полли қурилма бир вақтнинг ўзида 800 нафар кишини кўтара олади. Кўприк омма учун июль ойида расман очилади. 

Кўприк қурилиши 2015 йил охирига қадар ниҳоясига етиши тахмин қилинган эди, бироқ бу ишлар жорий йилнинг май ойида тугатилди. Кўприкнинг очилиш маросими кучли ёмғир туфайли қолдирилган эди. 

27 май куни янги кўприк 99 фоиз тайёр эканлиги тўғрисида маълум қилинганди. Кўприк банжи-жампингга (танага боғланган ип билан сакраш) мўлжалланган платформа ҳамда учта баландликда училадиган арғимчоқ билан жиҳозланган.

Чжанцзяцзе миллий боғи ташриф буюрувчиларни табиат манзаралари билан ўзига жалб этади. Масалан, ушбу табиат манзаралари Жеймс Кэмероннинг  «Аватар» фильмида намойиш этилган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар