Ҳиндистоннинг шимолидаги Маҳараштра штати, Пулагон шаҳрида жойлашган Марказий ўқ-дори омборхонасида ёнғин рўй берди.

Маҳаллий нашрларга таяниб, RT нашрининг хабар қилишича, бу ҳодиса туфайли ҳалок бўлган аскарлар сони камида 17 нафар, яна 19 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага келтирилган.

Ҳодиса вақтида ҳудуддан 1000 киши эвакуация қилинган. Ёнғин портлашдан сўнг бошлангани тахмин қилинмоқда.