Ҳиндистонлик қария оғзига 500та сомончани сиғдириш учун барча тишларини олдириб ташлади

Жамият 31 Май 2016 4094

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида яшовчи Ҳар Паркаш Риши ўз оғзига бир вақтнинг ўзида 500та сомонча (идишдан суюқлик ичиш учун мўлжалланган, сомончага ўхшаш буюм) ва 50дан ортиқ ёнаётган шамни сиғдириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Huffington Post нашрида ёзилган.

Бунга эришиш учун ҳиндистонлик қария оғзидаги барча тишларини олдириб ташлаган.

74 ёшли Ришининг ютуғи Гиннеснинг Рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилган.

Шунингдек, у баданига турли давлат байроқлари кўринишидаги 366та татуировка тушириб, яна бир рекорд қайд этган. Бу маълумот ташкилот сайтида келтирилган.

Бундан ташқари, эркак Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган яна 20дан ортиқ натижалар муаллифи ҳисобланади. Риши илк марта 1990 йилда ташкилот эътиборига тушганди. Ўшанда у дўстлари билан скутерларда 1001 соат давомида узлуксиз учган эди.

The Huffington Post нашрида қайд этилишича, у ўзини Гиннесс Риши деб атамоқда.

Энди рекордчи танасига дунё етакчилари портретларини максимал миқдорда чиздириш орқали, навбатдаги рекордини ўрнатишни ният қилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7461 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39465 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 62442 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39541 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 141620 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39387 Lifestyle
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Сергелида кафега ўғирликка кирган шахс ушланди
12:14 581 Жамият
Кўпроқ янгиликлар