«Калашников» концернига қарашли корхона —учувчисиз бошқариладиган аппаратлар ишлаб чиқарувчи Zala Aero Group ўзининг актуал ишланмаларини Остонада бўлиб ўтадиган KADEX-2016 қурол-яроғлар кўргазмасида намойиш этиш истагини билдирмоқда, деб хабар қилган РИА «Новости» агентлиги компания матбуот хизматига таянган ҳолда. 

«Бугунги кунда Zala ишлаб чиққан учувчисиз аппаратлар 2000 донадан ортади. Улар, Россия ИИВ ва ФВВ ҳамда бошқа махсус кучлар тузилмалари ихтиёрида жанговар сафга қабул қилинган. Улар ўзларининг юқори сифатини намойиш этишга улгуришган», — деган «Калашников» бош директори Алексей Криворучко.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги вақтларда, бу каби аппаратлардан фуқаролик соҳасида ҳам кўп қўлланила бошланган.