Кумуш Раззоқованинг собиқ турмуш ўртоғи Владимир Барамиков саратон касали билан Ҳиндистонда даволанмоқда

Маданият 31 Май 2016 9872

23 май куни фейсбук фойдаланувчиларидан бири Санора Каландарова “UNA records” бош директори, продюсер, бастакор Владимир Валентинович Барамиковнинг оғир хасталикка чалингани ва Ҳиндистонда даволаниши учун маблағ лозимлигини айтиб, ёрдам сўраган. 

“Владимир Валентинович Барамиков жиддий касалликка чалиниб, у бизнинг ёрдамимизсиз хасталикни енга олмайди. Ушбу касалликни даволаш учун Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётига мурожаат қилиш лозим. Унинг соғайиб кетишига умид бор. В.В.Барамиков жуда яхши инсон ва у бизнинг санъат соҳасидаги фахримиз ҳисобланади. Владимир Валентинович Барамиков “Садо” ва “Наво” гуруҳларигаасос солиб, Ўзбекистон ва Россияда яратилган кўплаб фильмлар мусиқаси муаллифи ҳамдир.

Шу тариқа Санора Қаландарова Владимир Валентиновичнинг ижоди ҳақида қисман тўхталиб, бу  инсоннинг санъат соҳасидаги режалари бисёр, ушбу режаларнинг амалга ошишига ёрдам берайлик!”, деб ёзади. 

Бу борада Qalampir.uz сайти Владимир Валентиновичнинг собиқ рафиқаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова билан боғланиб, бастакорнинг аҳволи билан қизиқади.

Кумуш Раззоқова Владимир Барамиковнинг саратон касаллигига чалингани, бастакорнинг даволаниши учун ҳисоб рақами очилганини ва 29 май куни Ҳиндистонга жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетгани ҳақида айтади. 

Ушбу маълумотни Владимир Валентинович Барамиковнинг Facebook’даги саҳифасида дўстлари томонидан ёзиб қолдирилган изоҳлар ҳам тасдиқлайди.

Владимир Валентинов охирги пайтларда фейсбукдаги саҳифасида собиқ рафиқаси Кумуш Раззоқова ва у билан биргаликда мухрланган суратларни жойлаштирган.

Суратлар остида эса бастакорнинг кўплаб дўстлари унинг тезроқ соғайиб кетишини тилашган.

Кўпроқ янгиликлар