Москва вилоятида 30 май куни очилган янги "Жуковский" аэропортида авиаалоқа 20 июндан бошланиши белгиланди. Бу ҳақда "Ростех" бош директори ўринбосари Дмитрий Шугаев маълум қилди.

"Қозоғистоннинг SCAT ва Қирғизистоннинг Air Kyrgyzstan авиакомпаниялари билан бугун имзоланган келишувнинг ўзи ҳафтасига 20 тадан рейс бошлашга имкон беради. Бошига бу ёмон эмас, бу парвозлар июнь ўрталаридан бошланади", деб айтди Шугаев.

Аэропортнинг инвестори ва оператори ҳисобланувчи "Рампорт Аэро" компанияси шунингдек Sky Gates Airlines ва "Авиастар-ТУ" авиакомпаниялари билан ҳам битим тузган.    

Шугаевнинг айтишича, келажакда ҳажмлар кўпайиб боради. Унинг таъкидлашича, аэропортнинг йўловчилар оқими ривожланиш режаларини ҳисобга олмаганда ойига 2,4-2,5 минг кишини ташкил қилади. Шу билан бирга Россия бозоридан инқироз сабабли кетган хорижий лоукостерлар янги аэропортга қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, аэропортга бориш узоқ вақт олади. 

Аэродром инфратузилмаси (учиш-қўниш полосаси, перронлар ва шу кабилар) эксплуатацияси қиймати йилига 250 млн рублга айланади, бу пулни ушбу объектлар бириктирилган Громов номидаги учиш-тадқиқот институти тўлайди.

Авиакомпания томонидан хизмат кўрсатиш нархлари Москванинг бошқа аэропортлари даражасида бўлади, бироқ авиакомпанияларга чегирмалар тақдим қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, янги аэропорт Москва авиаузелининг Шереметьево, Внуково ва Домодедова аэропортларидан кейин 4-аэропорти бўлди.