30 май куни Москва ғарбида антиқа воқеа юз берди. Нижние Мневники кўчасида йўналиш бўйича ҳаракатланаётган троллейбус отхонадан қочиб кетган от билан тўқнашиб кетди.

"Москва вақти билан соат 16:00 да Нижние Мневники кўчасида отхонадан қочиб кетган от троллейбусга урилган", деб маълум қилинди Москва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматида.  

Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмади. От эса майда жароҳатлар олган. "Тутқич бермас" от троллейбус билан тўқнашгандан кейин "қўлга тушиб", отхонага қайтирилган.