Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

Маданият 31 Май 2016 4232

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси томонидан Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ўн беш нафар ёш раққоса ўз истеъдоди ва маҳоратини намойиш этди.

Танловнинг ҳудудий босқичларида профессионал рақс жамоаларида фаолият кўрсатаётган ҳамда рақс санъати бўйича таҳсил олаётган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдод соҳибалари устоз санъаткорнинг ижодий меросини қай даражада ўрганганини намоён этди.

Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси қошидаги «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли раққосаси Дурдона Камолова биринчи ўринни эгаллади. «Сабо» миллий рақс ансамбли раққосаси Раёна  Баҳромқулова  ҳамда  Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси Сусанна Усеинова  иккинчи ўринга сазовор бўлди. «Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли раққосаси Азиза Элмуратова  ва Академик ва халқ бадиий жамоалари қошидаги «Хоразм рақс» студияси раққосаси Бекажон Саъдуллаева учинчи ўринни қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7522 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8803 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9587 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34505 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51522 Жамият
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 335 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 676 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар