1749 йилдан бери илк марта Швеция аёлларга нисбатан эркаклар сони ошиб кетди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Бу ҳодиса аёллар сони эркаклар сонидан кўп юрувчи Ғарб давлатлари учун ғайриоддий саналади. Маълум бўлишича, илк марта Швецияда эркаклар сони аёллар сонидан ошиб кетди. Айни дамда тафовут 12 минг кишини ташкил этмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бунга сабаб эркакларнинг умр кечириши аёлларнинг умр кечириши билан тенглашганидадир. Шунингдек, асосий қисми эркаклардан иборат Африка ва Яқин Шарқдан келаётган муҳожирларнинг ҳам таъсири сезилмоқда.