Россияда журналистлар ўлимида айбланиб, сўнг президент Путин томонидан афв қилиниб, қўйиб юборилган Украина фуқароси Надежда Савченко Киев аэропортига қўниши билан уни ўраб олган матбуот вакилларини шоқолларга тенглаштирди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.

Киевга қайтган Савченкони аэропорт биноси олдида журналистлар пойлаб туришган ҳамда чиқиши билан уни саволларга кўмиб ташлашган. Бироқ Савченко улардан "2 йил камерада бир ўзи ўтариб, одамлар билан мулоқотдан чиқиб қолганини" маълум қилган ҳамда "инсоннинг шахсий ҳудудини ҳурмат қилишни" сўраган.

"Энг қийин вазият аэропортда бўлди. Журналистларнинг телбанамо ҳужуми, кечирасиз-у, сизлар ўзингизни ит каби тутдингиз. Журналистларга ёмон гапирмаслик керак дейишса-да, сизлар ўзингиз шоқолларга ўхшаб ёпирилиб, юлиб олишга тайёрсизлар", - деди Савченко бугун Украина телеканали эфирида.