Италиянинг Неаполь шаҳри 2019 йилги ёзги Универсиада ўтказиладиган шаҳар сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Университетлар спорти халқаро федерацияси (FISU) берган маълумотга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Аввалбошдан мусобақа Бразилия пойтахти Бразилиада ўтказилиши белгиланганди, бироқ кейинроқ шаҳар раҳбарияти мусобақаларни ўтказишдан воз кечди.

27 май куни FISU президенти Олег Матицин бошчилигидаги делегация Неаполга ташриф буюрди ва Неаполни мусобақани ўтказишга номзод сифатида кўриб чиққан қўмитанинг хулосасига ижобий баҳо берди. Сўнгра ташкилот ижроия қўмитаси аъзолари Универсиада пойтахти сифатида Неаполга ўз овозларини бердилар.