Финляндиянинг Nokia компанияси соғлом турмуш тарзи учун техник воситалар ва электроник маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияси бўлмиш Withings’ни (Франция) сотиб олиш бўйича шартнома тузиш ишларини якунлади. Бу ҳақида Nokia матбуот хизмати хабар беради.

Компания хабарида қайд этилишича, битим режалаштирилишидан аввалроқ тузиб бўлинган. Withings компаниянинг Nokia Technologies бўлинмаси бир қисмига айланади.

Аввал хабар берилганидек, битим баҳоси 170 млн еврони ташкил этади.

Nokia Technologies қайд этишича, Withings сотиб олиниши бўлинманинг маҳсулотлар тармоғини кенгайтиришда, жумладан, соғлом турмуш тарзи учун қатор илғор технологияларни жорий этишда янги даврни бошлаб беради.