АҚШ президенти қароргоҳи – Оқ уй унинг ҳудудига отилган номаълум буюм сабабли кўтарилган тревогадан кейин одатдаги ишига қайтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда АҚШ махсус хизмати расмий вакили Шон Холтцклау маълум қилди. 

Унинг айтишича, маҳаллий вақт билан соат 12:15да бир кимса Оқ уйнинг шимолий панжараси устидан унинг ҳудудига металл буюм улоқтирган. Бу вақтда Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама бўлган. Воқеа Обама Арлингтон қабристонидаги маросимдан қайтгандан кейин бир неча дақиқадан кейин юз берган.

Махсус хизмат ходимлари қоидабузарни дарҳол ушлашган. У отган буюм ичида қоғозлар бўлган пакет бўлиб чиққан.