Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни экскаватор босиб кетди. Машина ҳайдовчиси йўловчини кўрмаган ва уни уриб кетган, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Бу воеқа маҳаллий вақт билан соат 15:30 лар атрофида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, “зебра” устида автобус тўхтаган ва йўловчиларни туширган. Ундан тушган аёл эса йўлакни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳамда экскаваторга дуч келган. Кўп тоннали машина тўхтай олмаган ва бир неча метр юриб борган.

Олинган кўплаб жароҳатлар туфайли аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

25-26 яшар экскаватор ҳайдовчисини ҳибсга олишган.