Бугун, 31 май куни Тошкентнинг "Шайх Зайниддинхон" масжидида Рамазон Умрасига борувчи зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари учун амалий ўқувлар ташкил этилди.

Ўқувлар давомида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Солиқни сақлаш вазирлиги ходмлари томонидан зиёратчиларимизга хизмат қилиш, уларнинг ибодат қилиш давомида соғлиқларини эҳтиёт қилишлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Айтиш ўринлики, анъанага кўра, зиёратчи юртдошларимиз Мадина ва Макка шаҳарларидаги қлай ва шинам меҳмонхоналарга жойлашадилар. Бу йил ҳам Мадинадаги меҳмонхона масжиддан 100-150 метр, Маккада эса 1000-1500 метр узоқликда жойлашган бўлиб, зиёратчиларимиз учун барча шароитлар яратилиб ҳозирлаб қўйилган.
Умрачиларимизга ишчи гуруҳи, шифокор, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жами 24 нафари кечаю кундуз хизмат кўрсатадилар.

Рўзадор зиёратчиларимизга икки маҳал саҳарлик ва ифторликлари учун иссиқ овқат, чой ва бошқа ичимликлар тақдим этилади.

Айни пайтда юртдошларимиздан 650 нафари муборак Рамазон ойида Умра ибодатини амалга ошириш учун шайланиб турибдилар.