Туркия Россия билан муносабатларини бошидан берк кўчадан олиб чиқиш учун нима қилиш зарурлигини билади, тўп Анқара томонда. РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Мешков шундай фикрда. 

«Туркия томони, ҳозирги икки томонлама алоқалар боши беркликдан чиқиши учун нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. Тўп турк томонида. Россия эса, шунча ой ўтган бўлса-да, на уриб туширилган самолёт учун, на россиялик учувчининг ваҳшийларча ўлдирилиши муносабати билан узр эшитди», - дея Мешков сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.