Samsung компанияси юқори қўрсатиш қобилиятига эга 5,5-дюймли AMOLED-панелни намойиш қилди. Бу панел экран сифатида смартфондан фойдаланувчи виртуал реаллик қурилмаларида виртуал реаллик контентини кўриш учун мўлжалланган. High Resolution for VR деб ном олган янгилик Сан-Францискодаги SID Display Week анжуманида тақдим қилинди.

У ранг палитрасининг 97 фоизини қамраб олади, максимал ёруғланиши 350 нитни ташкил қилади. Бундан ташқари, янги дисплей рекорд даражадаги зичлик – бир дюймга 806 нуқтани ташкил қилади.  

Мобиль саноати 750р кўрсатиш қобилиятидан (1280x720 пиксел) 1080р га (1920x1080) ўтганига бир неча йил бўлганига қарамасдан, ундан юқорироқ 4K (3840x2160) кўрсатиш қобилиятига талаб охирги йилда анча ошди. Бунга сабаб – жадаллик билан ривожланаётган VR-қурилмалар бозоридир, бу ерда тасвир виртуал муҳитга чўмишда ижобий тажрибага эга бўлиш учун муҳим аҳамиятга эга.

4K кўрсатиш қобилиятига эҳтиёж  Google компанияси Android учун VR-платформа – Daydream’ни эълон қилгандан кейин долзарблашди. Бу платформа дастурий таъминотдан ташқари Android-қурилмаларда VR-контентни кўрсатиш мумкин бўлган қурилмаларга ҳам бир қатор кўрсаткичларни қўяди.

Айнан нисбатан юқори бўлмаган кўрсатиш қобилияти ўзининг экрани бўлмаган, экран ролини смартфон бажарувчи VR-кўзойнаклар (Samsung Gear VR, Google Cardboard, Loop VR ва бошқ.) имкониятини чеклайди. Galaxy Note 5 ёки Galaxy S7 смартфонларида QHD-дисплейлар борлигига қарамасдан, уларнинг кўрсатиш қобилиятини (2560x1440) етарлича деб бўлмайди.