Стивен Хокинг Дональд Трампнинг машҳурлашишини илмий жиҳатдан тушунтириб беролмади

Жаҳон 31 Май 2016 2861

Британиялик таниқли физик олим Стивен Хокинг Дональд Трампнинг бу қадар машҳурлашиб кетиши ҳақидаги саволга жавоб беришда қийинчиликка дуч келди. Олим АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер сиёсатчини "демагог" (сафсатабоз) деб атаган.

"У демагог. У ўз сафсаталари билан оломоннинг онгини эгаллаган", дея Трампни таърифлаган Хокингнинг сўзларини келтиради RT нашри.

Ўтган ҳафтада Трамп президентликка номзодини кўрсатиш учун зарур овозга эга бўлганди. Трамп 1238 делегат овозига эга бўлган ва бу белгиланган миқдордан бир овоз кўпдир.

Демократлар партиясидан президентликка номзодлик учун курашаётган Ҳиллари Клинтон праймеризда ғалаба қозониш учун сенатор Берни Сандерс билан курашни давом эттирмоқда. Кузатувчиларнинг фикрича, у келгусида ғалаба қозонади ва номзодини президентликка кўрсатади.  

АҚШда президентлик сайлови ноябрда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар