Тошкентда қувватлантириш қурилмалари билан жиҳозланган янги бекатлар сони 200тага етказилади

Ўзбекистон 31 Май 2016 7850

Тошкентда мобиль қурилмалари учун қувватлаш ускуналари билан таъминланган тўртта бекатни қуриш режалаштирилмоқда.

Ташқи реклама бозорида жаҳонда етакчиларидан бирининг филиали ҳисобланган JCDecaux UZ компанияси июнда Олой бозори ҳудудида тўртта шундай бекат ўрнатишни мўлжаллаган.

Ўзбекистон пойтахтида қувватлаш ускунасига эга илк бекат апрель ойида метронинг «Ойбек» станцияси яқинида пайдо бўлган эди. Янги бекатлар нафақат қувватлаш ускуналари, балки USB-портлар билан ҳам таъминланади.

«Биз жамоат транспорти йўловчилари учун шароитларни бир оз яхшилаганимиздан мамнунмиз», — деди JCDecaux UZ тижорий директори Санжар Йўлдошев «Газета.уз»га.

Компания вакилининг хабарига кўра, янгиликка ҳамма ҳам лойиқ муносабат билдиргани йўқ. Бир сафар «Ойбек» метроси яқинидаги бекатга ўрнатилган қувватлаш ускунаси таг-туги билан юлиб кетилган эди, уни алмаштиришга тўғри келди.

Шаҳар бекатларида ойнали панелларни бузиш ва реклама тасвирларига шикаст етказиш каби ҳолатлар камдан-кам бўлса ҳам учраб туради, дея қайд этди JCDecaux UZ вакили.

Бугунги кунда Тошкентда JCDecaux UZ шаҳар ҳокимияти билан шартнома асосида ўрнатган 193 бекат йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Улар учун жиҳозларнинг барчаси Францияда ишлаб чиқарилган бўлиб, бекатлар ўрнида йиғилади холос. Тез орада бу каби бекатлар шаҳарда 200 донани ташкил этади.

Пойтахтда жамоат транспорти бекатларининг умумий сони 1250 тадан ортади.

Маълумотларга кўра, JCDecaux Uz компаниясининг ойнали бекатларининг ҳар бири қиймати ўртача 40 миллион сўмга тўғри келади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар