PayPal тўлов тизими Туркиядаги мижозлар ҳисобига доир барча операцияларнинг 6 июндан тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақида компания хабарида сўз юритилади

Сервис раҳбарияти туркиялик фойдаланувчиларга барча қолган пул воситаларини ўзларининг банк ҳисобларига ўтказишни тавсия қилади.  

PayPal'да фаолият тугатилиши маҳаллий бошқарув - Туркиянинг Банк бошқаруви ва назорати агентлиги қарори билан боғлиқлигига ойдинлик киритишди. Бошқарма компанияга лицензия беришни рад этган. 

Шундай бўлсада, тўлов тизими мамлакатда ўз фаолиятини амалга ошириш учун амалга ошириши зарур бўлган ишларни қилишда давом этмоқда.