Туркияда Курдистон ишчи партиясига қарши операцияларда 6 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлди

Жаҳон 31 Май 2016 3081

Туркиянинг жануби-шарқида тақиқланган Курдистон ишчи партияси аъзоларига қарши ўтказилган аксилтеррорчилик операцияси давомида  6320 та уй вайрон бўлган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш маълум қилди. Унинг айтишича, уларни тиклаш деярли 300 млн долларга айланади.

"Сур, Силопи, Жизра, Идил ва Юксакова туманларида вайрон бўлган уйлар сони 6320 тани ташкил қилади. Бу 11 мингтага яқин квартира", деб айтди Куртулмуш Анқарадаги матбуот-анжуманида.

Кўпроқ янгиликлар