Туркиядаги навбатдаги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 31 Май 2016 3258

30 май куни Туркиянинг жануби-шарқий вилояти Ширнақда портлаш юз берди. Вилоятдаги Силопи шаҳрида канализация люки остига қўйилган қўлбола портловчи қурилма портлатилди. Портлаш полиция машинаси ўтаётганда содир этилган.

Воқеа оқибатида 4 фуқаро ҳалок бўлган, яна 19 киши жароҳат олган, улар орасида 5 нафар полициячи бор, деб хабар бермоқда NTV телеканали.

Охирги ойларда Туркияда терактлар кўплаб содир этилмоқда. Охирги бундай терактлардан бири 25 май куни Мардин вилоятидаги жандармерия базасида содир этилди. Кучли портлаш оқибатида 3 нафар полициячи ҳалок бўлганди, яна 3 нафари жароҳат олганди.

Кўпроқ янгиликлар