ЮНЕСКО: Кўплаб мамлакатлар экспертлари Пальмиранинг қайта тикланишида иштирок этишга тайёр

Жаҳон 31 Май 2016 1656

ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокованинг РИА "Новости"га маълум қилишича, кўп мамлакатлар Пальмира маданий меросининг қайта тикланишига қизиқиш билдиришмоқда.

"Пальмира, шунингдек Ҳалаб шаҳарларидаги маданий мерос объектларини тиклашга кўп мамлакатлар қизиқиш билдиришмоқда. Тадқиқотларни ўтказиш бўйича тажриба бор, Россия, Франция, Германия, Италия, Япония, Польшадан гуруҳлар бор", - дея маълум қилди Бокова.

У шунингдек, "маданий меросни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги, шу боис ҳаммани бир жойга тўплаб, объектларни қайта тиклаш борасида биргаликда бош қотириш кераклиги"ни таъкидлаган.

Превентив дипломатия бўйича биринчи халқаро конференция 30 май куни Испаниянинг Аликанта шаҳрида очилди. Тадбир доирасида турли мамлакатларнинг халқаро ва ижтимоий ташкилотлари, дипломатик идора вакилларининг иштироки режалаштирилган.

Конференцияда превентив дипломатия ривожи, шу билан бирга зиддиятлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш имкониятларини мустаҳкамлаш йўллари, инсон ҳуқуқлари ҳамда фуқаролик жамиятининг ўрнига доир бир қатор масалалар муҳокамаси кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар