Ўзбекистон терма жамоаси ички чемпионатдаги легионер футболчиларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 31 Май 2016 5649

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни ФИФА кунидан фойдаланиб, ўртоқлик учрашуви ташкил қилади.

Аввалига шу кунга Қирғизистон, кейинроқ Экватор Гвинеяси билан белгиланган ўртоқлик учрашувлари бекор қилингач, ЎФФнинг Терма жамоалар маркази шу куни терма жамоани ички чемпионатдаги легионер футболчиларга қарши ўйнатишга қарор қилган.

Сhampionat.asia сайти маълумотига кўра, ФИФА кунида миллий терма жамоа Ўзбекистон чемпионатида тўп тепувчи хорижлик футболчиларга, яъни легионерларга қарши майдонга тушади.

"Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни бошқа рақиб билан ўйнаши маълум бўлди. Ушбу ФИФА кунида миллий жамоамиз Ўзбекистон чемпионатида тўп тепувчи легионерларга қарши майдонга тушади, аммо дарвозани ким эгаллаши ҳозирча номаълум. Чунки жорий мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда чет эллик посбонлар дарвозани қўриқламаслиги ҳақида регламентга ўзгартириш киритилган эди", дейилади хабарда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар