24 йил олдин уйидан қочиб чиққан ва ўлдига чиқарилган аёл Тула вилоятидан топилди. Бу ҳақда ИИВ минтақавий бошқармаси хабар бермоқда.

27 май куни маҳаллий полиция ходимлари Туладаги Кремль хиёбонида ухлаб ётган болакайни кўриб қолади. Унинг ёнида катталардан ҳеч ким йўқ эди. Аммо бироз вақт ўтиб, болакайнинг ёнига икки нафар болани етаклаган аёл келади ва уни ўз фарзанди эканлигини маълум қилади.

Аёл ўзини Юлия Николаевна Г дея таништиради, бироқ шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим эта олмайди. У полицияга туғуруқхона бола кўрганлиги ҳақида берган маълумотномани кўрсата олади, холос. Полиция аёлни марказий бўлимга олиб кетади ва шахсини аниқлаштиради. Уларнинг аниқланишича, Юлия 1979 йилнинг 6 апрелида туғилган бўлиб, бир неча йиллар муқаддам ўлдига чиқарилган экан.

Полиция ходимлари болаларни шифохонага жўнатиб, онанинг яқин қариндошларини излашга тушишган. Улар Юлияни танийдиган одамлардан аёл Вологдада туғилганлигини билиб олишади. Ота-онаси билан чиқиша олмай уйдан чиқиб кетган аёл, 13 йил давомида қидирувда бўлган. 2005 йилда Вологда суди уни ўлган дея, эълон қилган эди.

Юлиянинг онаси Тулага келган ва аёллар бир-бирини танишган.