АҚШ Давлат департаменти Европага отланаётган америкаликларни Польша ва Францияда терактлар бўлиши хавфидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда NBC.

Хусусан, гап Польшада июль ойи охирида ўтиши керак бўлган католик Бутунжаҳон ёшлар кунида ва Францияда 10 июндан бошланадиган футбол бўйича Европа чемпионатида жангарилар ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда.

Давлат департаментида, шунингдек сайёҳлар жангариларнинг нишонига айланиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. 

Аввалроқ ОАВ ИШИД жангарилари Евро-2016 мусобақасининг Англия ва Россия терма жамоалари учрашуви олдидан терактлар тайёрлаётганини маълум қилганди.