Softbank Group Corp Япония телекоммуникацион компанияси Alibaba Group Holding Ltd Хитой интернет-компаниясидаги 4 фоиз акцияларини 2 миллиард долларга сотиш ва шу орқали компаниядаги улушини 28 фоизгача камайтириш ниятида. Бу ҳақда Alibaba маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди. 

Акцияларни Alibaba Group бош компанияси сотиб олади. Softbank компанияси битимни пул воситалари ёрдамида молиялаштирмоқчи. Ушбу савдога қўшимча сифатида Alibaba Partnership бўлинмаси SoftBank билан бош компаниядан 400 миллион доллар миқдорида қўшимча акциялар сотиш тўғрисида шартнома имзолайди. 

Softbank компанияси 2000 йилда Alibaba хитой компаниясини молиялаштира бошлаб, компаниянинг энг йирик акционерига айланган. Ушбу битим япон фирмаси учун пул маблағларини йиғиб олиш ҳамда қарзини камайтириш учун зарур. Мазкур шартнома SoftBank компаниясининг Alibaba акцияларини сотиш бўйича биринчи савдоси. 

Электрон коммерцияга ихтисослашган Alibaba компаниясини 1999 йили Жек Ма ташкил этган. Ушбу тизим орқали eBay, Amazon ва PayPal алоҳида функцияларини мужассамлаштирган хизматдан фойдаланиш мумкин.