"Каспий нефти ва гази" халқаро кўргазма ва конференцияси очилиш маросимида чиқиш қилган Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиев, энергетикадан сиёсий мақсадларда фойдаланмаслик зарур, деган фикрларни билдирган. 

"Энергетика омили, қандайдир имтиёз ёки устунликларга эга бўлиш учун товламачилик ёки қўрқитиш мақсадларига хизмат қилмаслиги зарур", - деган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев.

Унинг қайд этишича, расмий Боку "энергетикадан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида фойдаланади". "Озарбойжон ҳеч қачон энергетик устунлигидан сиёсий мақсадда фойдаланмаган", - деган давлат раҳбари. 

Унинг фикрича, "энергия захиралари истеъмолчилари, уни транзит қилувчилари ва ишлаб чиқарувчиларининг ўзарор келишиши", "муваффақият ва энергия хавфсизлигини таъминлайди".