«Бавария» жамоасининг бўлғуси бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг мюнхенликлар клубида кутилаётган фаолияти тўғрисидаги фикрларини билдирди.

«Узоқ вақтлардан буён мен ва Гвардиола ўртасида қалин муносабатлар мавжуд. Биз янги мавсум бошлангунига қадар учрашиб, гаплашиб оламиз деб ўйлайман.

Пеп Мюнхенда кўп ажойиб ишлар қилган. Мен кўп ўзгаришлар қилмайман, лекин унинг ишлари асосида янги жамоа қураман.

Гётцеми? Мен Марио билан ҳам гаплашиб оламан. У менинг фикрларимни тушунади», – дея  Анчелоттининг сўзларини келтиради Goal.com нашри Sport Bild нашрига ҳавола берган ҳолда.