Япония парламентининг юқори палатаси 1898 йилда қабул қилинган қонун ўзгариши бўйича лойиҳани бир овоздан қабул қилди. Палата мажлиси интернет тармоғида тарнсляция қилинди.

Икки аср илгари ишлаб чиқилган қонун аёлларга расмий ажрашганидан кейин ярим йил қайта турмуш қуришни тақиқлар эди, бундай чора аёл ажрашганидан олти ой ўтиб фарзанд кўрса, отаси кимлигига доир иккиланишлар бўлмаслиги учун қабул қилинган. 

2015 йилнинг декабрида Япониянинг Юқори суди юқорида қайд этилган қонунни Конституцияга зид деб топди. Суд қарори жамиятда катта муҳокамага сабаб бўлди, чунки замонавий шарт-шароитларда қонуннинг кучга кириши асосида ажрашишдан кейин дунёга келган боланинг отаси аёлнинг собиқ эри ҳисобланарди, биологик ота эса фарзандликка қабул қилиш жараёнидан ўтишига тўғри келарди.

Қонунга киритилган ўзгартиришлар бу муддатнинг 100 кунга қисқартирилишини кўзда тутади, бундай вазиятларда аёл ҳомиладор эмаслиги тўғрисида шифокордан маълумотнома тақдим этиши талаб қилинади.