Японияда Mitsubishi автоконцернининг кичиклитражли автомобиллари савдоси май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

Бунга компания ўз маҳсулотларининг ёқилғи сарфига оид маълумотларни қалбакилаштириши билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. 

Mitsubishi Motors компанияси шу йилнинг апрель ойида 1991 йилдан эътиборан 25 йил мобайнида ўз автомобиллари ва уларнинг ғилдираклари билан йўлқопламаси орасидаги ишқаланиш кучи, шамол қаршилигига оид кўрсаткичларни қалбакилаштирганини тан олган эди. Буларнинг бари, автомобиль ёқилғи сарфи кўрсаткичига таъсир қилади. Бунда компания давлат талабларини қўпол равишда бузган. 

Натижада техник баённомада келтирилган рақамлар билан ҳақиқий ёқилғи сарфи ўртасидаги фарқ 15 фоизгача етган. Mitsubishi моделларидан ташқари, Nissan Motor концерни билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган DAYZ ва DAYZ ROOX моделларига оид маълумотлар ҳам сохталаштирилган. Шу сабаб, Nissan Motor’нинг май ойи савдолари 76,8 фоизга қисқарган.