Apple раҳбарияти iPhone 6s флагман смартфони iPhone 5s'дан кўпроқ, лекин iPhone 6'дан камроқ сотилаётганига изоҳ берганди.

4 дюймли iPhone SE қурилмаси ҳақида нима дейиш мумкин? Бугунги кунга келиб истаган одам iPhone SE харид қилиши мумкин. Агар компания маълумотларига ишонадиган бўлсак, ишлар ёмон эмас. Apple'да таъкидланишича, ушбу компакт моделга бўлган талаб таъминотдан ошади, компания яқин келажакда iPhone SE танқислиги бартараф қилинишига ваъда берди. 

Компания раҳбари Тим Кукнинг сўзларига кўра, смартфон бозори юқори чўққига чиқиб, ўсишдан тўхтади. Бироқ Apple'нинг ўтган чоракдаги макроиқтисодий қийинчиликлари омадсизликнинг бош омили ҳисобланади.  

Дунё иқтисодиётидаги муаммолар бартараф этилганидан кейин компания сотувлар ўсишига эришиши мумкин, дея ишонч билдирди Кук. iPhone SE ёрдамида Купертинода янги харидорларни жалб қилишга умид билдиришмоқда - энг аввало Apple смартфонини сотиб олишни орзу қилган, аммо йирик сумма киритишга имкони бўлмаганлар учун бу айни муддао. 

Бундан ташқари, мазкур қурилма компакт корпусли энг яхши смартфон сотиб олишни истаганларни қизиқтиришига шубҳа йўқ. Ҳар қандай харидор Apple учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланади. 

Смартфон бозори экспертлари 4 дюймли қурилма сотувга чиқишидан аввал Apple'нинг бу қарорини хато деб топган эди. Улар компакт модель сотуви фойда келтирмайди дея тахмин қилишган. Эндиликда iPhone SE борасидаги бу тахминларнинг ҳақиқатга тўғри  келмаслиги аниқ. 

Тим Кук Apple компанияси iPhone SE қурилмасининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш устида фаол ишлаётганини таъкидлади. 

Охирги икки йил ичида Apple қурилмаларидан фойдаланувчилар сони 80 фоизга ошиб, миллиарддан ортди.