Таиланддаги будда эҳромларидан бири бўлмиш “Йўлбарс монастири” тинтув қилинганида унинг музлатгичидан 40та йўлбарснинг ўлиги топилди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Маълум қилинишича, улар монахлар таоми сақланадиган жойда сақланган.

«Биз йўлбарслар нега бу ерда сақланганини билмаймиз. Таҳлил учун уларнинг ДНКсини олдик», — деди ҳукумат вакилларидан бири.

Яна шуни маълум қилишларича, монастирдан 52 та йўлбарс чиқариб юборилган, аммо шунга қарамай 85 та йўлбас у ерда қолган.

Таиланддаги машҳур буддистлар монастиридан йўлбарсларни олиб кетилмоқда