Футбол бўйича Россия Профессионал футбол лигасининг «Урал-Поволжье» зонасида Челябинскнинг «Челябинск» жамоаси Новотроицкийнинг «Ностой» жамоасини қабул қилди ва бу ўйинда футболда камдан-кам кузатиладиган ҳолат содир бўлди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими вақтида ҳисоб мезбонлар фойдасига 1:0 бўлиб турганида ўйин ҳаками Владимир Бабаев мезбонлар жарима майдончасида амалга оширилган қўполликни қайд этиб, 11 метрли жарима зарбаси белгилайди. Лекин шундан кейин «Челябинск»нинг норози футболчилари ҳакамни ўраб олишган, унинг ёрдамчиларидан бирини туртиб майдондан ҳайдашган ва бу вазиятда қоида бузилмаганини исботлашга тушишган. Натижада, пенальти бекор қилиниб, унинг ўрнига баҳсли тўп майдонга киритилиши белгиланган.

Ўйин челябинскликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.