Европа Иттифоқи кенгаши Тунисга 500 млн долларлик макромолиявий ёрдам ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.  

"2016 йил 1 июнда Доимий вакиллар қўмитаси Кенгаш номидан Тунисга максимум 500 млн евро макромолиявий ёрдам ажратилиши қарорини маъқуллади", деб айтилмоқда Европа Иттифоқи кенгашида.

Ҳужжатда айтилишича, бу маблағлар "Туниснинг иқтисодий барқарорлиги ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаб, ташқи молиялаштириш дефицитини қисқартиришга кўмак беради". "Ёрдам  пули 2016 йил 20 майда Тунис учун 2,9 млрд доллар ажратилиши бўйича келишувни узайтирган Халқаро валюта жамғармаси билан бирга тақдим қилинади", деб таъкидлади Кенгаш.

Кенгаш матбуот хизматида "ёрдам икки ярим йил давомида уч босқичда ажратиладиган кредитлар кўринишида тақдим қилиниши" таъкидлаб ўтилди. "Кредитлар 15 йиллик максимал қайтарилиш муддатига эга бўлади", дейилмоқда ҳужжатда. 

Маълум қилинишича, ЕИ кенгашининг бу қарори 6-9 июнда ялпи сессияда   Европарламент томонидан маъқулланиши керак.