Ўзбекистон МХХ ходимлари порахўрликка қарши кураш маросимлари доирасида Фарғона вилояти ҳокимияти қошидаги «Служба единого заказчика» инжиниринг компаниясининг 62 ёшли директори Мухтор Алихонов қўлга олинган.

Унинг товламачилик ҳаракатлари ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларини «Эксклюзив строй Фергана» МЧЖ раҳбари Н.Ваққосов хабардор қилган. Унинг мурожаати асосида тезкор гуруҳ шакллантирилган ва Алихонов 5 минг доллар миқдоридаги порани олиш чоғида ушланган.

У «Эксклюзив строй Фергана» МЧЖ фирмасидан қурилиш объектлари учун тендерда ёрдам бериш эвазига пора сўраганди. Айни вақтда бу иш бўйича Жиноят кодексининг 210 моддаси ("Пора олиш") бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.