АҚШнинг Флорида штатида тимсоҳлар кўплаб учрайди, аммо маҳаллий полиция бу сафар ушбу ҳайвонлар билан боғлиқ жиддий ҳодисага дуч келишди.  Гап шундаки, балиқчининг қўнғироғидан кейин айтилган жойга етиб келган ҳуқуқ посбонлари инсон жасади билан озиқланаётган тимсоҳларни аниқлашган.  

Улар, Fort Lauderdaleдан жануби-шарқидаги Southwest Ranches шаҳри кўлига етиб келишганда, тимсоҳлар инсон жасади билан сувда бўлган.

"Кўринишидан, тимсоҳлар инсон жасади қолдиқларига дуч келишган", - деган полиция сержанти Пабло Кастенада. 

Эркак кишининг жасади, тимсоҳлар қўрқитувчи ўт очиш билан қувилгач, сувдан олиб чиқилган. 

Эндиликда, полиция маҳкамаси, ўликнинг шахси, унинг қайтарзда ҳалок бўлганига ойдинлик киритиши лозим. 

Терговчилар, айнан ҳайвонлар инсон ўлимига сабаб бўлганини инкор этишмоқда.