Франциянинг Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги кемаси EgyptAir авиакомпаниясининг қулаб тушган самолётининг "қора қутиси" (борт ўзиёзарлари) сигналини тутишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Агар у ўрнашган жой аниқланса, уни юзага чиқариб олиш билан Deep Ocean Search компанияси шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май тонгида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 56 йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган. Шундан 30 киши Миср фуқароси, 15 киши франциялик ва қолган 11 киши бошқа мамлакат фуқаролари эди.

Кейинроқ денгиздан самолёт бўлаклари топилди.