Франция Мисрга биринчи "Мистраль" вертолёт ташувчи кемасини 2 июнда топширади, деб хабар бермоқда Paris Normandie.

Таъкидланишича, Мисрга мамлакатнинг иккинчи президенти  Жамол Абдулнаср номини олган иккита кемадан биринчисини топшириш маросими Сен-Назер портида Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан иштирокида ўтади.

Ушбу жараёнга яқин манба маълумотларига кўра, бир неча кундан кейин кема 180 нафар мисрлик денгизчилар билан портни тарк этади.  

Иккинчи кема эса Миср давлат арбоби, Мисрнинг собиқ президенти маршал Анвар Саодат номи билан аталади.

Таъкидланишича, кема 700 нафаргача қўшин, вертолёт, ҳарбий катерлар, танк ва 60 тагача автомобилни сиғдира олади.

Мисрга топширилаётган кемалар дастлаб Россияга мўлжалланган бўлган. Россия Францияга кемалар учун 2011 йилда буюртма берган эди, бироқ 2014 йилда Париж Украинадаги вазият сабабли Россияга кемаларни беришни тўхтатиб қўйганди. 2015 йил августда Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Франсуа Олланд билан кемаларни қуриш ва етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилиш ва Россияга тўланган пулни қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишган.