Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре терма жамоа футболчилари учун Евро-2016 бўйича мукофотлар миқдорини маълум қилди.

«Мен терма жамоа вакиллари билан учрашди [Льорис ва Матюиди] ҳамда уларга баъзи нарсаларни аён қилдим. Федерация ҳамиша УЕФА ёки ФИФАдан олинган маблағларнинг 30 фоизини мукофот учун ажратамиз.

Агар терма жамоа турнирда ғолиб чиқса, футболчилар 300 минг евродан олишади. Мен уларга шундай маблағларни тўлашни жуда истайман.

Биз гуруҳ босқичидан ва нимчорак финалдан ўта олмаслик эҳтимолини кўриб чиққанимиз ҳам йўқ», – деган Ле Гре.

Қўшимча қилинишича, терма жамоа финалда мағлуб бўлса, футболчилар 250 минг евродан олишади. Ярим финалда тўхталса, футболчиларнинг мукофот пуллари миқдори 210 минг, чорак финалдаги иштирок учун эса 165 минг евродан бўлади.

Ле Гренинг сўзларига кўра, мукофотларнинг 5 фоизи захира футболчилари учун ажратилади.

Франция терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Албания, Руминия ва Швейцария терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.