Бразилиялик футбол афсонаси Пеле, ўз фаолияти давомида қўлга киритган совринлари, хусусан, машҳур Jules Rimet кубоги нусхасини ҳам кимошди савдосига қўйишга қарор қилди. 

Ўзининг профессионал футбол шартномасини имзолаганидан 60 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Пеле ўзига қадрли бўлган деярли барча нарсасини, Жаҳон кубоги медалларидан тортиб, "Escape to Victory" ("Ғалаба сари") фильмида кийган бутсисигача сотишга қарор қилган.  

Лондондаги Julien's кимошди савдо уйи, кубок нусхасини 600,000 АҚШ доллари, унинг жаҳон кубокларида олган ҳар бир олтин медалини 200,000 доллардан баҳолаган. Булардан ташқари, Пеленинг футболкалари, (ҳар бири 10,000 доллар), Нью Йорк Космос NASL чемпионати узуги (40,000 доллар) ва "Ғалаба сари" фильмида кийган бутсига (8,000 доллар) ҳам аукцион мутахассислари нарх белгилашган. Умуман, Пелега тегишли 2000 мингдан ортиқ буюмнинг жами қиймати 5,1 млн долларга тенг деб эълон қилинган. 

Кимошди савдосини 7-9 июнь кунлари онлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган.