Германия ҳукумати Airbus Group SE концернидаги 11 фоизли улушини сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақида Reuters агентлигига иқтисодий блокдаги мансабдор шахс ҳамда Адлия вазирлигининг собиқ раҳбари Бригитта Циприс маълум қилди. 

Циприснинг сўзларига кўра, немис ҳукумати аввал аэрокосмик компаниядаги улушини сотишни кўзлаганди, аммо корхона устидан назоратни сақлаб қолиш мақсадида уни қолдиришга қарор қилишди. 

"Биз Airbus'да роль ўйнаши мумкин бўлган мамлакат бўлиб қолишни ҳамда бу Европа компаниясини айнан Европа компанияси сифатида мустаҳкамлашни истаймиз",- таъкидлади Циприс Берлин авиашоусида.