ХХР  яқин беш йилда, Қуёш фаоллигини ўрганиш ва европалик мутахассислар билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш мақсадида 5 та сунъий йўлдошни учиради, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

"Бу парвозлар Хитой фазони ўзлаштириш дастурининг бир қисмидир. Бешта сунъий йўлдош Қуёш фаоллиги ва унинг Ерга таъсирини ўрганади", - деб аниқлик киритган Хитой Фанлар Академияси ходими У Цзи.

Унинг сўзларига кўра, йўлдошлар шунингдек, қора туйнукларни ўрганиш бўйича хитой-европа илмий лойиҳасида ҳамда сувни тозалаш тажрибаларида қўлланилади. 

1956 йили фазони ўзлаштириш дастурини бошлаган Хитой, 1958 йилда ўзининг илк космодромини барпо этган эди. 1960 йил сентябрида у ердан биринчи совет ракетаси фазога кўтарилган, ноябрь ойида эса, миллий ракета осмонга муваффақиятли парвоз қилганди. 

Дастурга кўра, Хитой 2020 йилда ўз орбитал станциясини барпо этади, кейинги босқичда хитойлик фазогир Ойга юборилади.