«Интер» жамоаси хўжайини Эрик Тоҳир клуб акцияларининг назорат пакетини яқин вақт ичида осиёлик инвесторларга сотади.

Аввалроқ Хитойнинг Suning Group конгломерати миланликларнинг 20 фоиз акциясини сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, хитойликлар 70 фоиз акцияни сотиб олади.

Тахминларга кўра, савдо июнь ойи охиригача амалга ошади. Маълумот учун, Suning Group Хитой Суперлигасида иштирок этувчи «Цзянсу Сунин» клубига эгалик қилади.

Suning Commerce Group электр анжомлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Хитой, Ҳонгконг ва Японияда 1600дан ошиқ дўкони бор. Йиллик товар айланмаси 400 млрд долларни ташкил қилади.

«Интер»нинг янги хўжайини бўлиши кутилаётган Чжан Жиндон Хитойнинг энг бой одамлари рўйхатида 28-ўринда туради, у ХХР ҳукумати аъзоси ҳисобланади.

Маълумот учун, «Интер»нинг 30 фоиз акцияси Массимо Мораттига тегишли. Тоҳир эса ўзининг 70 фоизлик акциясининг 40 фоизини сотиши мумкин. Жамоа сотилган тақдирда ҳам Эрик Тоҳир клуб президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.