Ҳимолай чўққиларидан бири украиналик ҳарбий хизматчи, кейинчалик Юқори Рада депутати Надежда Савченко шарафига номланди.

Бу ҳақда Непалда халқаро тадбир ташкиллаштираётган спорт журналисти Валентин Шербачев маълум қилган.

Шербачевнинг сўзларига кўра, ўтган йили тоғлардан бири Украина қаҳрамонлари шарафига номланган эди. Бу йил эса Непал ҳукумати Ҳимолай чўққиларидан бири расман “Надия” деб номлангани ҳақида сертификат тақдим этган.